Фарғона туманидаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилбархон Мамажонова иштирок этди.
Партия туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбир тадбиркор Фотимахон Қўқонбоеванинг фаолияти билан танишишдан бошланди. Партиядошимиз юмшоқ ўйинчоқлар тайёрлашни йўлга қўйган бўлиб, маҳсулотларига талаб юқори. Оила ва маҳалла аёлларидан бир неча нафари домий даромад манбаига эга.
Парламент қуйи палатаси депутати Дилбархон Мамажонова билан бўлган суҳбатда тадбиркор фаолияти билан боғлиқ бир қатор муаммоларни кўтарди. Депутат уларни ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан боғланиб, амалий ёрдам кўрсатиш борасида суҳбатлашди.
Тадбир давомида депутат “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ аёллар билан учрашди, уларнинг мурожаатларини тинглади. Шунингдек, ёлғиз яшовчи кекса ёшдаги аёлларнинг ҳолидан хабар олинди.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.