Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши ҳамда туман маданият бўлими қошидаги кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ташкил этилганининг 90 йиллиги муносабати билан “Ҳар ким меҳр - эътиборга муносиб” деб номланган байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман кўзи ожизлар жамияти ҳудудий бўлинмаси раиси Зоҳид Исоров, “Боғдон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сафар Бердиев, ЎзХДП Фориш туман кенгаши раиси Норинисо Ирисова, кўзи ожизлар кутубхонаси ходими Дилбар Норқозоқова сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини қутлашди.
Бир гуруҳ кўзи ожизлар жамияти фаолларига совғалар топширилди.
Тадбир ниҳоясида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, туман маданият маркази санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.
Ўзбекистон ХДП Фориш туман кенгаши