Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Шароф Рашидов тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида иқтидорли ёшлар ўртасида “Беш муҳим ташаббус – тараққиёт гарови" мавзусида адабий-маънавий давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда бешта муҳим ташаббус моҳиятини яхши тушунтирган фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, маҳалла “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар муаммолари ўрганилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида мутасадди ташкилотлар билан келишиб олинди.
Бундан ташқари, лойиҳа доирасида “Туёқли”, “Нурафшон”, “Куябоши”, “Тараққиёт” ҳамда “Пастки сўлоқли” МФЙ маҳаллаларида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож хонадонларга Рамазон ҳайити муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари ва 500 минг сўмдан эҳсон пуллари тарқатилди.
Сарвиноз Маманова,
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши масъул ходими.