Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди
Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Музработ туман Кенгаши томонидан партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган “Мен Халқ демократик партиясини танладим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят, туман Кенгашлари масъуллари, депутатлар, партия сафига аъзоликка қабул қилинаётган туман Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги вакиллари бўлган ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида ЎзХДПнинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиш, партия сафига фаол ёшларни жалб қилиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Туман партия кенгаши раиси П.Норматов Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги 37 нафар вакили партия сафига қабул қилинганини эълон қилиб, уларга аъзолик гувоҳномаларини топширди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш