Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда партия Тошкент шаҳар ҳамда Юнусобод туман Кенгашлари депутатлари, Тошкент Молия институти профессор ўқитувчилари, ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясидан жой олган ёшлар билан ишлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш масалаларига тўхталиб ўтдилар.
Депутатлар мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган кенг эътибор, барча соҳаларда ёшларнинг ўрни, айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватланаётганига алоҳида эътибор қаратишди. Айниқса, ёшлар фаолиятига доир кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинаётгани, ёшлар шу эътиборга муносиб бўлишлари, ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланиб, Ватан равнақи, юрт келажаги учун муносиб фарзандлар бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мулоқот давомида ёшларни қизиқтирган барча саволларга депутатлар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Тадбир сўнгида бир гуруҳ ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.