Йўқлов тадбирлари давом этмоқда
Йўқлов тадбирлари давом этмоқда

Чортоқлик Озодахон Ўринбоеванинг яқин қирқ йиллик меҳнат фаолияти тумандаги 47-умумтаьлим мактабида кечди. Педагогик жамоада ибрат кўрсатиб ишлади. Пенсияга чиқиб, фарзанд ва набиралар эьзозида турмуш ўртоғи Одилжон Исмоилов билан Байналмилал маҳалласи жамоатчилари сафидан ўрин олиб, умргузаронлик қилаётган паллада тоби қочди, "инсульт"га чалинди. Кексалик енгдими, касалликми, илғор жамоатчи уйга кирди қолди.

Эл ўртаси бўлгани учун ҳам иззат-ҳурмати жойида, йўқлагувчилари кўп.

– Аммо эътиқод қилганинг сиёсий партиядан қадрлаб, йўқлаб келишгани бошқача куч берар экан, – дейди Озодахон опа. - Олдинроқ ЎзХДП Наманган вилоят кенгашидан Эргашали Абдуллаев, Отабек Холмирзаев, туман партия кенгаши раиси Зокиржон Ваҳобовлар йўқлаб келишган эди. Бугун ХДП туман кенгаши вакиллари ҳамда маҳалламиз оқсоқоли Ғуломжон Турсунов махсус аравача билан кириб келишди. Бундан жуда хурсанд бўлдик, дуо қилдим. Илоҳим юртимиз тинч бўлсин! Йўқлаб келган партиядошларим сайловга таклиф этишди. Худо хоҳласа аравача билан сайловга чиқаман. Ҳозир депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари билан яқиндан танишяпман. ЎзХДП номзодига овоз бермоқчиман...

 

ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш