Ёшларни баркамол қилиб тарбиялаш, улар онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш, уларни китоб ўқишга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Жумладан, партия ташаббуси билан Жиззах шаҳридаги Кўзи ожиз болалар учун ихтисослашган мактаб интернати кутубхонасида “Зукко китобхон” кўрик танлови ўтказилди. Танловда мактабда ўқувчиларидан ўттиздан ортиғи иштирок этиб, ўқиган китоблари уларнинг мазмун-моҳияти ва илгари сурилган ғоя ва мақсадларни шарҳлаб бериш бўйича ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартларини бажаришда юқори натижаларни қайд этган Миржалол Қосимов, Абдуллажон Нурманов ва Элдор Жўрақулов ғолиб деб топилиб, улар махсус диплом ва қимматбаҳо совға, бошқа иштирокчилар партия Фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сарвиноз Маманова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати вакили.