ЎзХДП Наманган туман кенгаши томонидан ташкил этилган "Максадимиз халкимиз турмуш фароволигини янада ошириш" мавзусидаги сайловолди таргибот тадбирига туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва туман ҳокими бош қўшди.
Туман Маданият марказида бўлиб ўтган тадбирда партия Марказий Кенгаши аьзоси Зиёвиддин Мансуров Сайлов кодекси ва партиянинг Сайловолди дастури бўйича маьлумотлар берди.
200 дан зиёд иштирокчилар совринли викторинада фаол қатнашишди.
– Партия етакчисига ҳам кўп нарса боғлиқ, – дейди иштирокчилардан бири Азиза Ирискулова. – ЎзХДП туман Кенгаши раиси Умиджон Солиев депутат сифатида ҳам намуна кўрсатиб келмоқда. Бугунги тадбир ҳам бутунлай бошқача тарзда ўтди, ҳеч ким зерикмади. Мазза қилиб дам олдик, ҳам сиёсий-ҳуқуқий маълумотларга эга бўлдик.
ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши
Ахборот хизмати.