Ўзбекистон – ёшлар учун имкониятлар мамлакати
Ўзбекистон – ёшлар учун имкониятлар мамлакати

 

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида ёшлар сиёсати масаласига алоҳида тўхталиб ўтиб, жумладан: “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат”, – деган эди.

Дарҳақиқат, юртимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган бўлиб бугунгача парламент томонидан ёшларга оид 40 дан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилинган ва 30 дан ортиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация қилинган.

Аҳолининг ярмидан кўпроғи ёшлардан иборат бўлган мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол, интеллектуал салоҳиятли, ўз қатъий позициясига эга, юртда амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ бўлмаган, юртнинг эртанги муносиб келажаги учун дахлдорликка тайёр, ташаббускор ва интилувчан, серғайрат, ватанпарвар, садоқатли, комил шахслар сифатида тарбиялаш юртимизни дунёнинг энг ривожланган давлатлари сафидан ўрин олишининг муҳим омилидир.

Янгиҳаëт туманидаги Тошкент туризм ва бизнес касб-ҳунар коллежида “Ëшларга кўмак” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Сергели туман кенгаши тамонидан ўтказилган давра суҳбатида юқоридаги каби фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан партия ходимлари, коллежнинг фаол ўқувчилари мамлакатимиз ёшлари учун барча шароитлар яратиб берилгани, бу имкониятлардан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Тадбир якунида Ўзбекистон ХДП фаолиятига хайрихоҳ бўлган ёшлардан бири гуруҳи партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш