“Саховат ва кўмак” акцияси давом этмоқда
“Саховат ва кўмак” акцияси давом этмоқда

 

Саховат миллий қадриятларимиздан, халқимизга хос эзгу фазилатлардан ҳисобланади. Ота-боболаримиз ўзгалар ёрдамига муҳтож инсонларга кўмак бериш, саховат кўрсатишни одамийлик хислатларидан ҳисоблашган.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан меҳр-саховат кўрсатишга йўналтирилган кўплаб хайрли тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вилоят марказидаги “Сайхан” маҳалла фуқаролар йиғинида “Саховат ва кўмак” акцияси доирасида “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг муаммолари ўрганилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олинди. Шунингдек, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва керакли воситалар тарқатилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш