Тошлоқ туманидаги 7-умумтаълим ўрта мактабида "Фарзандларимиз келажагига бефарқ бўлмайлик" шиори остида ота-оналар ва мактаб педагогика жамоаси иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Партиядошимиз, халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Зоҳиджон Сайдалиев ва туман халқ таълими бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда ахборот технологиялари ва ижтимоий тармоқлар ҳаётимизга тобора кенгроқ кириб келаётган бугунги кунда қадриятларимизга ва менталитетимизга ёт бўлган қарашлар, бузғунчи ғоялар тарғиб этилаётгани, бундай хавф-хатарлардан ёшларимизни асраш лозимлиги, уларнинг таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш чоралари кўрилиши хусусида сўз юритилди.
Шунинг билан бирга, давра суҳбатида юртимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг илм, касб-ҳунар эгаллашлари, спорт билан шуғулланишлари учун яртилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида, улардан унумли фойдаланиш зарурлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.