Депутатликка номзоднинг ўзига ишончи юқори бўлиши керак

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан Навоий шаҳри ва Кармана туманидан депутатликка кўрсатилган номзодлар учун семинар тренинг машғулоти ташкил этилди. Мазкур семинарда Олий Мажлис Сенати аъзоси Р.Назаров иштирок этди.

Иштирокчилар партия сайловолди компаниясини самарали ташкил этиш, партиядан депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурини шакллантириш, сайлов учрашувларини ҳар томонлама қизиқарли ўтказиш билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама этишди.

Партия илгари сураётган ғоя ва мақсадларнинг аҳамиятини аниқ ва ҳаётий мисоллар орқали тушунтириш муҳим масала экани таъкидланди.  Энг муҳими, депутатликка номзоднинг ўзига ишончи юқори бўлиши кераклиги қайд этилди. Кўпчиликнинг эътиборини тортиш, нотиқлик санъати сир-асрорлари ҳақида интерфаол машғулотлар ҳам ўтказилди.

 

 

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш