Шу кунларда юртимизда буюк аждодимиз, йирик давлат арбоби ва беназир саркарда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида турли тадбирлар, маънавий-маърифий кечалар ташкил этиляпти.
Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан Темурийлар издоши мактабида ёшлар билан учрашув тарзида ўтказилди. Тадбирда партия вилоят Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Темурийлар издоши мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар буюк аждодимизнинг босиб ўтган умр йўли, марказлашган давлат тузиш, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, санъат ва маданиятга бўлган эътибори хусусида тўхталиб ўтдилар. Соҳибқирон билан ёшларимиз чексиз фахрланишлари, ул зотнинг ҳаёти ва фаолияти катта бир ибрат мактаби бўлиши лозимлиги, Амир Темурдек буюк аждодларга муносиб ворислар бўлиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Қайд этиш керак, Жиззах шаҳридаги Темурийлар издоши мактабида 278 нафар ўқувчи мудофаа ва миллий гвардия йўналишларида таълим олмоқда.
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.