“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати
“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилот кенгаши ҳамда Бойсун туман партия кенгаши томонидан Бойсун туманидаги “Сайроб” маҳалласи ҳудудида жойлашган 8-сонли оилавий поликлиникада “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра сухбати ташкил этилди.

Унда сўзга чиққан вилоят кенгаши масъул ходимлари ва туман кенгаши раиси юртимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим олиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳақида сўзлаб беришди. Бу борада сўнгги вақтларда қабул қилинган Фармон ва Қарорлар ҳақида гапирилиб, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Давра суҳбати давомида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шунингдек, боқимандалик кайфиятида юрган шахслар муаммоларини бартараф этишда кўмаклашиш, оилаларни камбағалликдан чиқариш тўғрисида тушунтиришлар берилди ва савол жавоблар ўтказилди.

Шундан сўнг хотин-қизлар ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаатлар қилишди. Мавжуд муаммоларга ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари ва алоқа хатлари юборилиши маълум қилинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш