Депутат аёллар муаммоларини ўрганди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши томонидан “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида Мирзачўл туманидаги "Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи хотин-қизлар учун тиббий кўрик ҳамда депутатнинг сайёр қабули ўтказилди.
Тиббий кўрикка юздан ортиқ хотин-қизлар ҳамда болалар ҳам жалб этилиб, улар малакали гинеколог, терапевт, болалар ортопеди, невропатолог, офтольмолог, эндокринолог, болалар терапевти, УТД ва ЭКГ аппарати мутахассислари томонидан текширувдан ўтказилди. Депутат тадбир жараёнида аёллар билан юзма-юз мулоқот қилиб, муаммоларини ўрганди. Ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мҳтож аёлларга иш билан таъминланиши, тадбиркорлик фаолияти билан шуғлланиши бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.