Фурқат туманидаги “Эшон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Фарғона вилоят филиалининг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассисилар томонидан ЎзХДП Фурқат туман кенгаши билан ҳамкорликда “Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тадбир аёлларда учрайдиган касалликларни барвақт аниқлаш ва уларни вақтида даволаш мақсадида ташкил этилди. Шунинг билан бирга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида лойиҳа иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Тиббий кўрикда 107 нафар аёл бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 70 нафарига 6 хил турдаги бепул дори-дармонлар берилди, тўрт нафари давоалниш муолажаси олиш учун имтиёзли йўлланма билан таъминланди.
Лойиҳа доирасидаги бепул тиббий кўрик туман маҳаллаларида давом эттирилади.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши маъсул ходими.