Сайловолди дебатида ЎзХДП
Сайловолди дебатида ЎзХДП

Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар марказида жойлашган Марказий сайлов комиссияси мажлислар залида вилоятдаги барча Сиёсий партия кенгашлари раислари, партия фаоллари ва депутатлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида сайловолди дебати ўтказилди.

Унда 2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар олдидан мавжуд 5 та партиялар олдида турган муҳим жараёнлар ва вазифалар хусусида юзма юз мулоқот ўтказилди. Барчамизга яхши маълумки, бу йилги сайловлар “Янги Ўзбекистон ва янги Сайловлар” шиори остида ўтказилади. Чунончи, мазкур сайловлар барча халқаро стандартларни ўзида акс этган Ўзбекистон Республикасининг янги “Сайлов кодекси” га асосан бўлиб ўтади.

Мазкур Кодексга асосан бўлажак сайловлар тарғиботи ошкора дебатлар, баҳслар, матбуот анжуманлари, фуқаролар йиғилишлари, интервьюлар, омма олдида чиқишлар, ОАВдаги турли роликлар тарзида ўтказилиши аниқ белгилаб қўйилган. Бу ҳуқуқий норма эса сайловчиларга ҳар бир партия ёки унинг номзодларининг мақсад ва вазифалари, Сайловолди Дастурлари, халқ вакили бўлган депутатларнинг ваколатлари ҳақида маълумот олиш имконини беради.

Баҳс ва мунозаралар билан ўтган мазкур дебат жараёнида иштирокчилар бундан ташқари ўз партиялари томонидан ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ишлар ва олдинда белгилаб олинажак Сайловолди Дастурлар борасида ҳам фикр алмашдилар.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

Теглар

Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш