Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова аҳоли муаммоларини ўрганиш, фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида сайлов округидаги "Марказ-6" ҳудудида жойлашган ижтимоий соҳа муассасалари фаолияти билан танишди.
Жумладан, депутат 154-сонли мактабгача таълим массасасида замонавий болалар ўйингоҳи қуриш, 17-сонли умумтаълим мактабидаги янги стадион қуриш, 43-сонли умумтаълим мактабидаги мавжуд муаммо ва таклифлар бўйича билдирилган мурожаатларни ўрганди. Ўрганиш жараёнида 17-мактаб стадионини янгидан қуриш, "Марказ-4" ҳудудида жойлашган 424-сонли МТМда болалар ўйингоҳи ва мини футбол майдончасини қуриш зарурати борлиги аниқланди.
Депутат Н.Эшметова сайловчилар томонидан кўтарилган юқоридаги каби мурожаатларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.