Фаолларимиз давлат бошқарувида
Фаолларимиз давлат бошқарувида

 

Депутат ҳоким ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон ХДП аъзоси, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Мустанова Матлуба Абдурашид қизи Жарқўрғон туман ҳокими ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

Матлуба Мустанова 1974 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаштириш институтини тамомлаган. Мутахассислиги – касбий таълим ва техник фанлар.

Мехнат фаолиятини 2004 йилда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш касб-ҳунар коллежида касбий таълим ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 2018 йилдан буён Жарқўрғон Саноат касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Депутатимизни янги лавозим билан табриклаймиз ва муваффақиятли фаолият тилаймиз!

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Фаолларимиз давлат бошқарувида
← Рўйхатга қайтиш