Партия томонидан “Битирувчилар ярмаркаси” ташкил этилди
Партия томонидан “Битирувчилар ярмаркаси” ташкил этилди

 

Юртимиз келажаги замонавий фикрлайдиган, ўз соҳасининг усталари бўлган инсонларга боғлиқ. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилнинг 4 мартида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олий ўқув юртлари талабалари бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида таълим олаётган 510 минг нафар кундузги йўналиш талабаларидан 100 минг нафарга яқини ишлаш ва қўшимча даромад топишга эҳтиёжи борлигини билдирган. Улар орасида 7,5 минг чин етим ёки ногиронлиги бўлган ҳамда 4,5 минг нафар турли «дафтарлар»га киритилган талабалар бор. Эътиборлиси, бугунги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни мавжуд. Демак, ишлашга эҳтиёжи бор талабаларнинг бандлигини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда “Бандлик: Ижтимоий ҳимоянинг муҳим кафолати” ҳамда “Ёшлар бандлигига кўмаклашамиз” лойиҳалари доирасида “Битирувчилар ярмаркаси” ушбу мақсадида ташкил этилди.

Ташкилотчилар томонидан ярмаркада иштирок этган талабаларга мос иш ўринларини ҳақида тушунчалар берилди. Бунда уларнинг таълим олаётган йўналишларига, қайси соҳада меҳнат қилиш истаклари борлигига эътибор қаратилди.

Тадбир давомида талабаларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолияти, ғоя ва дастурий мақсадлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш