Меҳрибонлик уйида Наврўз нишонланди
Меҳрибонлик уйида Наврўз нишонланди

 

Байрамлар, тўйлар ярашадиган юртимизда Наврўз тантаналари давом этмоқда. Жойларда сумалак сайллари, байрам тадбирлари ўтказилаётгани баробарида халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, саховат каби эзгу фазилатлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун саховатпеша инсонлар кўмагида Наврўз шодиёнаси уюштирилди.

Тадбирда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова муассаса тарбияланувчиларини янгиланиш ва яшариш айёми билан табриклаб, уларга байрам совғаларини топширди.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари меҳмонларга турли соҳаларда ўзларининг қобилият, иқтидорларини намойиш этиб, олқишларга сазовор бўлдилар.

Муассаса маъмурияти байрам ташкилотчиларига миннатдорлик билдириб, давлатимиз томонидан Меҳрибонлик уйларига, уларнинг тарбияланувчиларига қаратилаётган эътибор, ғамхўрликлар ҳақида гапириб берди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш