Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Кенгаш раиси Нуриддинжон Холматов олиб борган йиғилишда партия Ҳаракатлар дастурининг 2022 йил 1 чоракдаги ижроси, жамоатчилик қабулхоналари ва ўтказилган сайёр қабуллар, партияга янги сафдошларни жалб қилиш ҳамда бошқа жорий масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, жорий йилнинг март, апрель ойларида ўтказилган бошланғич партия ташкилотларини ҳисобот сайлов йиғилишларидаги хулосалар муҳокама этилиб, истиқболдаги аниқ мақсадлар, устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Кун тартибдаги масалалар бўйича сўзга чиққанлар электорат билан ишлаш, партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ишларини янада кучайтириш бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Сарвиноз МАМАНОВА,
Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши масъул ходими.