Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди
Хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

 

Тиббий кўрик инсон саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутади. Хусусан, тиббий кўрик туфайли касалликларни ўз вақтида аниқлаш, касалликларни тез даволаш, хасталикнинг сурункали ҳолатга ўтиб кетишининг олди олиш мумкин. Бу эса инсон умрининг узайишига, соғлом авлод дунёга келишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон ХДП томонидан жойларда ўтказиб келинаётган бир қатор лойиҳалар давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун ташкил этилаётган бепул тиббий кўриклар ҳам юқоридаги мақсадларга хизмат қилади.

Хусусан, ЎзХДП Яшнабод туман кенгаши томонидан пойтахтимиздаги "Донишманд" маҳалла фуқаролар йиғинида "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида аёллар учун бепул тиббий ташкил этилди.

Тумандаги 28-оилавий поликлиника шифокорлари ва “Соғлом авлод учун” фонди томонидан тақдим этилган тиббий жиҳозлар ёрдамида маҳалла хотин-қизларидан бир гуруҳи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилиниб, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, соғлом овқатланишнинг соғлиқни сақлашдаги аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Яшнобод туман кенгаши

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш