Айни кунларда Ўзбекистон ХДПнинг таянч бўғини саналмиш бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Шундай тадбирлардан бири партия Жиззах шаҳар кенгаши тассарруфидаги Алишер Навоий МФЙ ҳудудий партия ташкилотида ўтказилди. Йиғилишда партия ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти батафсил таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.
Эътиборли томони, тадбир - жонли мулоқот шаклида олиб борилиб, унда бир қатор партия фаоллари томонидан ижтимоий аҳамиятга молик муаммолар кўтарилди. Ушбу масалалар партия вилоят ва шаҳар Кенгашлари томонидан назоратга олинди ва партиядан сайланган депутатлар иштирокида ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ҳисобот-сайлов йиғилишида ҳудудий партия ташкилотининг ўтган даврдаги фаолияти қониқарли баҳоланиб, М.Шарипов яна партия ташкилоти раислиги вазифасига сайланди.
Тадбир давомида бир қатор партия фаоллари партия юқори Кенгашларининг фахрий ёрлиқлари, эсдалик совғалари билан тақдирлангани ҳолда, бир гуруҳ ёшлар партия сафларига қабул қилиндилар.
Йиғилишда Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши раиси Нуриддин Холматов ҳамда шаҳар партия ташкилоти раиси Н. Сиддиқов иштирок этди.
Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши