Ҳар бир мурожаат – эътиборда
Ҳар бир мурожаат – эътиборда

 

Анаъанага айланиб қолганидек, Зомин туман ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари бўйича туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Уни Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати Уразалиева Муқаддас Ўктамовна, туман ҳокими ўринбосарлари Усмонқулов Турсунали Анарбаевич ва Оролов Исмадиёр Абдуазимовичлар олиб боришди.

Қабулга ташриф буюрганлар асосан жорий этилган дафтарларга киритиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, турар жой таъмири, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, коммунал тўловларни амалга ошириш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иштирок этишди.

Унда мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, тегишли равишда тушунтиришлар берилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар тақсимланди.

Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади. Қилинган ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши доимий назоратга олинган.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш