Депутат сайловчилар билан учрашди
Депутат сайловчилар билан учрашди

 

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларида аҳоли билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова 51-Чортоқ сайлов округида электорат вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказяпти.

Шундай учрашувлардан бири Чортоқ туманидаги 4-умумтаълим ўрта мактабида бир гуруҳ ёшлар иштирокида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Анваржон Отахўжаев, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар масъуллари қатнашди.

Депутат Шоҳиста Турғунова мамлакатимизда ёшларга яратилган шароит ва имкониятлар, келажагимиз эгаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумотлар берди. Ёшларни фаол бўлишга, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишга даъват этди.

Учрашувда ёшлар томонидан давлат-хусусий шерикчилиги асосида сунъий қопламали стадион қуриш, тикув машинаси олиш, таълим контрактини тўлаб бериш, кредит ажратиш, ишга жойлашиш каби кўтарилган масалалардаги мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси депутат томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, Шоҳиста Турғунова сайловчилар мулоқот доирасида фуқаролар қабулини ўтказди. Сайёр қабулда аҳоли томонидан тушган муражаатларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар қўрилди.

Депутатнинг сайлов округидаги навбатдаги манзили "Дўстлик" МФЙ бўлди. Мазкур ҳудудида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш жараёни билан танишилди. Бундан ташқари, Ш. Турғунова “Бешкапа” МФЙ ҳудудида барпо этилаётган "Бешкапа саноат зонаси"да олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари, яқинда фаолиятини бошлаган, 60 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган "Мастер Техтил Чортоқ" МЧЖ фаолияти билан танишиб, ишчи-хизматчилар билан суҳбатлашди. Шу каби учрашув 700 бош қорамол боқилаётгани ва 400 нафар фуқарони иш билан таъминлаш мақсадида айни кунларда фабрика қурилишини олиб бораётган "Анортоғ" наслчилик-бўрдоқичилик фермер хўжалигида ҳам бўлиб ўтди. Бундан ташқари, депутат Ш.Турғунова фуқароларнинг уйларига бориб, аҳоли томонидан томорқадан фойдаланиш ҳолатини ўрганди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш