“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деган эзгу тамойил асосида, 2021 йилда 900 мингга яқин хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бу мақсадлар учун бюджетдан 2 триллион сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида аёллар фаолиятига доир бир қатор янгиликларни айтиб ўтди. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган аёллар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича миллий дастур қабул қилинади.
Мазкур янгиликлар мазмун-моҳиятини халққа кенг миқиёсда тарғиб қилиш мақсадида ЎзХДП Жиззах вилояти кенгаши томонидан жойларда муҳим тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, бугун ҳам “Иффатли келин” ўқув маркази билан ҳамкорликда ушбу ўқув масканида “Аёлга эътибор – жамиятга эътибор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда хотин-қизлар, партиянинг масъул ходимлари иштирок этиб, ёшларга зарурий тушунчалар, қолаверса партиянинг сайловолди дастури ҳақида мутахассислар томонидан маълумотлар бериб ўтилди. Шунингдек, партия сафига янги аъзолар қабул қилиниб, уларга гувоҳномалар топширилди.