Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ХДП Бахмал туман кенгаши ташаббуси билан туман марказидаги Оилавий шифокорлик пунктида “Дўстлик” ҳамда “Ўсмат” МФЙ ҳудудидаги хотин-қизлар учун “Соғлом аёл керак хаётга” шиори остида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Шунинг билан бирга уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланиб, тиббиёт ходимлари томонидан керакли тавсиялар берилди. Ушбу тиббий кўрикда ўттиздан ортиқ хотин-қизлар ва уларнинг фарзандлари иштирок этишди. Тиббий кўрикдан ўтказилган хотин-қизларнинг соғлигини тиклаш мақсадида 1-гурух ногирони Хурсанд Бултакова, Г.Абдусаидова ҳамда Хосият Абдувоҳидоваларга апрель ойида даволанишлари учун вилоят Соғликни сақлаш бошқармасига йулланма олиш учун барча зарурий ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бундан ташқари яна уч нафар фуқаро қайта тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғлигини тиклаши учун вилоят ТТБ га йулланма беришга келишиб олинди.