Партия кўмаги билан хотин-қизлар бандлиги таъминланди
Партия кўмаги билан хотин-қизлар бандлиги таъминланди

 

Ўзбекистон ХДП Бешариқ туман Кенгаши томонидан “Маърифат” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитлари билан танишиш, улар билан юзма-юз суҳбатлашиш, муаммоларини аниқлаш ҳамда уларга ечим топиш, жойларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган аёлларни аниқлаш, улар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, манзилли қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар берилишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида хотин-қизлар томонидан тикувчилик фаолиятини ташкил этиш учун субсидия олиш, даволанишга эҳтиёжи борлиги сабабли моддий ёрдам ажратиш, тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш каби масалалар билан мурожаат қилишди.

Партия депутатларининг яқиндан кўрсатган ёрдами натижасида фуқаро Д. Тошматовага тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олишда кўмаклашилди. Бу борадаги бошқа мурожаатлар бўйича ҳам тегишли ишлар олиб бориляпти. Эътиборлиси, лойиҳа доирасида бандлиги таъминланмаган хотин-қизлардан тўрт нафари ишга жойлаштирилди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш