Ёшлар учун семинар
Ёшлар учун семинар

 

“Ёшларга кўмак” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгаши ташаббуси билан ёшлар учун ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Акрамов, кенгаш маъсул ходимлари, “Ишга марҳамат” мономарказ мутахассислари ва Туркиянинг туризм бўйича мутахассиси Угур Ўзган иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларнинг орзу-умидлари, интилишлари, улар дуч келаётган муаммолар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Семинарда “Ишга марҳамат” мономаркази томонидан ёшлардан 10 нафари марказ ходимларига бириктирилди ва уларнинг касб-ҳунар ўрганишлари, келажакда ўз бизнесларини ташкил этишлари учун имконият яратилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш