Меҳр ва мурувват улашиб...
Меҳр ва мурувват улашиб...

ЎзХДП ташаббуси билан республикамиз бўйлаб партиямиз электорати бўлган ногирон хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ЎзХДПнинг ўрни” шиори остида бир қатор тадбирлар ташкил этиляпти, ногирон аёллар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Ёрдамга, меҳрга муҳтож инсонларга ҳар томонлама кўмак бериш ва уларни қўллаб-қувватлаш халқимизга хос эзгу фазилат. Зеро, ЎзХДП Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан ўтказилган ушбу тадбир давомида ногирон хотин-қизларга меҳр ва мурувват улашилди.

ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши томонидан Пиёзчилик маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Салимахон Маъруфжонованинг холидан хабар олиниб, онахонга хомийлар томонидан тақдим этилган ногиронлик аравачаси топширилди.

– ЎзХДП томонидан кўрсатилган эҳтиромдан беҳад хурсандмиз, – дейди Салимахон Маъруфжонова. – Яқинда ЎзХДП Тошлоқ туман кенгаши раиси Т. Солиев хонадонимизга йўқлаб келди. Бир жойда ётиб қолганлигим учун кўча кўйга чиқа олмас эдим. Менга берилган ногиронлик аравачаси оила аъзоларимиз учун кутилмаган совға бўлди. Энди фарзандларим мени бемалол айлантиргани олиб чиқишлари мумкин.

Йўқлов тадбири давомида ЎзХДП Фарғона вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари томонидан вилоятдаги ногирон хотин-қизларнинг ҳолидан хабар олинди.

Дарҳақиқат, инсон қалбига қувонч улашиш, улар дардига шерик бўлиш улуғ бахтдир. Шундай экан, атрофимиздаги меҳрга, кўмакка муҳтож инсонлардан бир оғиз ширин сўзимизни, меҳр-муҳаббатимизни дариғ тутмайлик. Имконимиз бўлса, улардан ёрдамимизни аямайлик!

 

Ёрқиной ҚОСИМОВА,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш