Халқ демократик партияси томонидан айни пайтда бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳудди шундай йиғилишлар Наманган вилоятида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилмоқда.
Жумладан, Муроджон Анваров етакчилигидаги “Зиёлилар” ҳудудий партия ташкилотида ҳисобот-сайлов йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтгани билан алоҳида ажралиб турди.
Ўз ҳисоботида БПТ етакчиси нафақат қўлга киритилган муваффақиятлар ҳақида, балки амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ҳам тўхталиб ўтди. Қуйи бўғин аъзолари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар. Шундан сўнг, бошланғич ташкилот раиси Муроджон Анваров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ваколат муддатини якунлаш ҳамда янги номзод кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
Қуйи бўғин йиғилишида Моҳидил Ходжаева номзоди бир овоздан маъқулланиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида 10 нафар халқ таълими ходимлари партия аъзолигига қабул қилиниб, уларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Дилноза Ўринбоева,
Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.