Халқ демократик партияси томонидан айни пайтда бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Ҳудди шундай йиғилишлар Наманган вилоятида танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилмоқда.
Жумладан, Аъзамжон Абдуллаев етакчилигидаги “Пахталикўл сиҳатгоҳи” бошланғич партия ташкилотида ўтказилган йиғилишда бошланғич ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти муҳокама қилинди.
Йиғилиш олдидан партия фаоллари ва депутатлар партиявий фаолият самарадорлигнини янада ошириш ҳамда ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.
Эътиборли томони, қуйи бўғин аъзолари халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи билан узвий алоқаларни йўлга қўйган. Бу эса қуйи бўғин фаолиятининг анчагина самарадорлиги ошишига сабаб бўлмоқда.
Ҳисобот даврида қуйи бўғин аъзолари партия Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, уларнинг ижросини таъминлашда депутатларга яқиндан кўмакдош бўлди.
Қуйи бўғин аъзолари етакчи ҳисоботини қониқарли деб топдилар ва уни яна БПТ раислигига қайта сайладилар.