Наманган туманида ҳам Ўзбекистон Халқ демократик партияси бошланғич ташкилотларида ҳисобот сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Тошбулоқ ҳудудий бошланғич партия ташкилотини ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бошланғич партия ташкилотининг йиғилишида партия аъзолари ва туман партия Кенгаши масъул ходимлари иштирок этдилар.
Йиғилишда дастлаб бошланғич партия ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан БПТ раиси Минаввар Қодированинг ҳисоботи тингланди. Унда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди ва бошланғич партия ташкилоти раислигига номзод кўрсатиш масаласи кўриб чиқилди.
Партия аъзолари томонидан собиқ БПТ раиси Минаввар Қодировага ишонч билдирилди ва БПТ раислигига қайта сайланди. Бошланғич партия ташкилотининг йиғилишда Наманган туман партия Кенгаши раиси Умиджон Солиев сўзга чиқиб бошланғич партия ташкилотининг партия дастурий мақсадларини тарғиб этишда, ғояларини оммалаштиришда, партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашда ҳамда Сайловолди дастурларида белгиланган устувор масалалар хусусида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.