Хотин-қизлар жамиятнинг файзу-барака фаришталари
Хотин-қизлар жамиятнинг файзу-барака фаришталари

 

Мамлакатимизда хотин-қизларга кенг имкониятлар берилиб, салоҳиятларини намоён этиши учун зарур шароитлар яратиш, имтиёзлар бериш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича энг долзарб вазифалар белгилаб берилди. Давлатимиз раҳбари аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан кучайтириш ва бу борадаги ёндашувларни қайта кўриб чиқиш вазифасини қўйди.

Ҳусусан, Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақаси давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилади. Яъни 4 ойга 2 миллион сўм миқдорида бир марталик ҳомиладорлик нафақаси тўланади. Бу мақсадлар учун, бюджетдан 2022 йилда 200 миллиард сўм, 2023 йилда эса 1,7 триллион сўм йўналтирилиши маълум қилинди.

Бир сўз билан айтганда, аёллар файзу-барака фаришталари. Улар борлиғини оиласи, фарзандлари, уларнинг эртанги куни учун сарфлайди.

Бинобарин, аёл бахтли бўлса, бутун жамият бахтли бўлади. Хотин-қизлар учун яратилаётган юксак шароитлар пировард натижада Янги Ўзбекистонимизнинг порлоқ келажагига хизмат қилади.

 

Зохида Ўзбекова,

Ўзбекистон ХДП Бойсун туман кенгаши раиси,

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш