Ер ишсиз фуқароларга тақсимлаб берилди
Ер ишсиз фуқароларга тақсимлаб берилди

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги 20-сонли қарорига асосан Чортоқ туманида аҳолининг ишсиз қатламини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

"Алихон деҳқон қаноти" ММТП ҳудудидаги 6,1 гектар экин майдони Алихон, Бодомзор ва Деҳқонобод маҳаллаларида яшовчи 61 нафар ишсиз фуқарога электрон онлайн аукцион танлови асосида 10 сотихдан тақсимлаб берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова, туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, секторлар раҳбарлари уларга ижара асосида ерга эгалик ҳуқуқини берувчи баённомаларни топширдилар. Ер эгалари ўзларига тегишли майдонда "Бир ҳудуд, бир маҳсулот" тамойили асосида деҳқончилик қиладилар.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш