Оилавий шифокорлик пункти фаолияти
Оилавий шифокорлик пункти фаолияти

 

Тинчлик каби саломатлик ҳам бебаҳо неъмат ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан ҳам инсон саломатлигини сақлаш давлатимизнинг биринчи галдаги вазифаларидан бўлиб келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси аъзолари ҳам ташаббус кўрсатиб келишмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўразалиева Зомин тумани марказидан 38 километр узоқликда жойлашган Қорамозор қишлоғида оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан танишиш мақсадида 2022 йил 24 февраль куни Бешкуби ҚФЙ ҳудудига ташриф буюрди.

— Қишлоғимиздаги эски ҚВП биноси оптимизацияга тушганлиги, уни қайта таъмирлаб оилавий шифокорлик пункти ташкил этиш масаласида депутатимиз Муқаддас Ўразалиевага мурожаат қилган эдик — дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Очил бобо. — Депутатимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутат сўрови киритилганидан кейин ОШП сифатида фаолият давом эттирилишига рухсат берилди. Бугунги кунга келиб халқимиз малакали тиббий хизматдан баҳраманд бўлишмоқда. Халқимизнинг ишончли вакили — Муқаддас Ўразалиевага самимий миннатдорлик билдирамиз, уни ҳамиша дуо қиламиз.

Дарҳақиқат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Муқаддас Ўктамовна Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига депутат сўрови жўнатганидан кейин бу борада ижобий ўзгаришлар бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий санитария муассасалари фаолиятига мутлоқа янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги ПФ-6110 Фармони самарасида мазкур ҚВП Қорамозор ОШПга айлантирилди ва 300 млн сўм эвазига маҳаллий бюджет ҳисобидан таъмирланди.

М.Ўразалиева оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан танишар экан, коммунал хизматлар билан таъминланганлик даражасига алоҳида эътибор қаратди ва қониқарли баҳолади. Қорамозор оилавий шифокорлик пунктини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида мулоҳазаларни ёзиб олиб, бу борада таклифлар тайёрлашини билдирди. Шунингдек оилавий шифокорлик пункти тиббий анжомлар ҳамда дори-дармон билан таъминлаш даражасини аниқлади ва яхши хулоса берди. Ҳудудларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишларни изчил давом эттириш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзХДП фракцияси аъзоларининг эзгу мақсадларига айланган.

 

З.Алимов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вакили.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш