“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида амалий тадбир
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Жарқўрғон туманида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда амалий тадбир ташкил этилди.
Унда Жарқўрғон туманидаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан учрашиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусида тушунчалар берилди.
Тадбир давомида депутатлар хонадонма-хонадон юриб, бандлиги таъминланган ёшлар, хотин-қизлар ва ўзини ўзи банд этган аёллар иш фаолияти ҳамда муаммолари яқиндан ўрганилди. Уларни бартараф этишда кўмаклашиш юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.