Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шохиста Турғунова 24-феврал куни Наманган вилоятининг Чорток туманида булиб, туман соғлиқни сақлаш бўлимининг 52-ҚОП да олиб борилаётган ишлар билан танишди. 52-ҚОП ҳудуддаги 5 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 20 минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ўрганиш кунида 2 ёшгача бўлган болаларни режа асосида навбатдаги 4 турдаги касалликларнинг олдини олиш мақсадида эмлаш амалга оширилаётгани кўрилди. Шунингдек, 52-ҚОП биносида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлими ишлари билан танишилди. Муассаса биринчи ёрдам кўрсатиш учун 66 турдаги дори-дармонлар билан таъминланган.
Депутат Ш.Тургунова Чортоқ тумани ХТБ қарашли 17-умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам танишди. Мактабнинг директор ўринбосари Х.Жакбаров томонидан мактабга 200 ўринли янги бино қуриш учун ер майдони ажратилгани, қурилиш сметаси тасдиқланганлиги, бинонинг қурилиши 2022 йил 2-чорак режасига киритилганлиги хақида маълумот берилди.
Сой маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан ўтган суҳбат жараёнида фуқаро О.Каримов худуддан оқиб ўтувчи Қўрғонариқдан оқиб келувчи оқава сув муаммоси борлиги, ариққа боғдорчилик фермер хўжаликлари томонидан сув кўтариш насослари ўрнатиб олинганлиги натижасида Сой ва Гулшан маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси оқава сув таъминотидан қийналиб келаётганлигини билдирди.
Мурожаатчи А.Турсунов С.Раҳимов номли кўчада жойлашган 12 та хонадон шўр сув сизиб оқиши оқибатида шўрлашиб кетганлиги, шўр ювиш учун ариқ ковлаш зарурлиги таклифи билан мурожаат қилди. Ш.Турғунова мурожаатчиларга масалалар бўйича 2 кун муддат ичида туман ҳокими билан келишган ҳолда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топилиши тўғрисида тушинтирди.