Жамиятда аёллар ўрнини янада мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини юксалтириш, иқтисодий, ҳуқуқий, касбий билим доираларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада қонунчилик асослари мустаҳкамланмоқда. Мухтасар айтганда, хотин-қизларнинг ҳуқуқ, манфаатларини ҳимоя қилиш, рўёбга чиқариш ислоҳотларнинг муҳим бўғинига айланди.
Халк депутатлари Фарғона шаҳар кенгаши депутати Жаҳонгир Акрамов ташаббуси билан аёллар учун ўтказилган психологик семинарда юқоридагилар ҳақида сўз юритилди. Семинар давомида аёлнинг жамиятдаги ўрни юзасидан тадбир иштирокчилари ўртасида интерфаол ўйинлар ташкил этилди. Бу билан уларнинг мамлакатимизда хотин-қизлар сиёсатидан қанчалик хабардорлиги ўрганилиши баробарида бу борадаги билимлари ҳам оширилди.
Тадбир якунида бир гуруҳ хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.