Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона шаҳар партия ташкилотига аъзо бўлган юртдошларимиз сони кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Аъзоларнинг асосий қисмини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этмоқда.
Бугунги кунда таълим тизимини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг мавқейини ошириш масаласи давлат сиёсати миқёсида такомиллашаётганлиги, ўқитувчи мақомининг юксалиши замирида ўқитувчи, мураббийлар ҳам сидқидилдан таълим-тарбия олиб бормоқда.
Фарғона шаҳридаги 19-сонли мактабнинг ташаббускор ўқитувчи-мураббийлари Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастурини қўллаб-қувватлаб, партия аъзолигига 20 нафар хотин-қизлар тантанали қабул қилиндилар ҳамда ушбу ўқув даргоҳидаги партия аъзолари ҳудуддаги БПТга бириктирилди.
Ўқитувчиларимиз Ўзбекистон ХДП аъзолигида бўлар экан, уларнинг азму-шижоатлари билан партия электоратини ҳимоя қилишга бел боғлаган хайрихоҳлар кўпайиб бораверади.
Мунира Исомова,
ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши маъсул ходими.