Навоий вилоят кенгашида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов партиядан депутатликка кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурини шакллантириш билан боғлиқ долзарб масала ҳақида сўз юритди.
Бундан кейин тарғибот-ташвиқот тадбирлари кўламини кун сайин кенгайтириб бориш кераклиги таъкидланди.
Депутатликка номзоднинг дастури сайловолди ташвиқотининг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Ҳар бир номзод сайловчиларга келгусида қилмоқчи бўлган ишларини тушунтириб бера олиши керак.
Семинарда номзоднинг ўз сайлов округида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишдаги ўрни бўйича ҳам фикр юритилиб, нутқи равон, содда, халқчил ва ишончли бўлиши кераклиги таъкидланди.
Мавзу юзасидан депутатликка номзодлар ўртасида савол-жавоб ва музокаралар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши
Ахборот хизмати