Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашида “Юридик клиника” фаолияти мавзусидаги онлайин амалий видео-семинар бўлиб ўтди.
Ушбу видео семинарни Тошкент шаҳар кенгаши депутати Эшметова Нигора Асомидиновна олиб борди. Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи Юсупов Боймурод Жумаевич сўзга чиқиб партиянинг сайловолди дастури 79-бандида, “Аҳолининг кам таъминлаган қатламлари учун ҳуқуқий ёрдам ва хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий мақбул тизим яратиш, шу мақсадда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул маслаҳатлар берадиган “юридик клиника”лар тармоғини ривожлантириш, хусусан бундай муассасаларни халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳи ва партия ташкилотлари қошида ташкил этиш” вазифаси белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 2022 йил 28 январь, ПФ-60-сонли “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонида ҳам “ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилиши белгиланганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Бундан ташқари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул маслаҳатлар берадиган “Юридик клиника”ларни ташкил этишдан кўзлаган мақсадни ва бу орқали ижобий натижаларга эришиш учун, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари йиғилишларини ва маҳаллий партия кенгашлари билан ҳамкорликда партия электорати манфаатларини кўзлаб ўтказиладиган тадбирларни ташкилий жиҳатдан юқори даражада ташкиллаштириш лозимлиги ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.
Ушбу амалий ўқув-семинарда Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Маҳмудова Донохон Артиковна, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Ачилов Абдужаббор Абдираҳимович, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Ҳамидов Улугбек Халиковичлар сўзга чиқиб ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, ушбу клиника халқимизга тўғри йўналиш кўрсатиш билан бир қаторда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда етакчи тизим эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Ушбу амалий ўқув-семинарда тажрибали ҳуқуқшунос Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Исматилло Бобоқулов, ЎзХДП Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани кенгаши раиси Тошниёз Аҳмедов, Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати, ҳуқуқшунос Абдужаббор Очилов, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, ҳуқуқшунос Улуғбек Ҳамидов, юридик фанлари доктори Рўзимуҳаммад Хонназаровлар сўзга чиқиб ўз ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, ушбу клиника халқимизга тўғри йўналиш кўрсата оладиган ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда етакчи тизим эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “ Навбаҳор” МФЙ раиси Исматилло Собиров сўзга чиқиб, бугунги кунда ўз маҳалласида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни безовта қилиб келаётган ҳаётий масалалар юзасидан ҳуқуқшуносларга саволлар бериб, уларнинг консультацияларини олди.
Йиғилиш якунида, ҳуқуқни қўллаш амалиётини партия гуруҳлари томонидан ўрганиш ва қабул қилинган қонуности ҳужжатлари ижроси юзасидан улар томонидан олиб борилган мониторингни амалга оширишда партия гуруҳларига ҳар томонилама ёрдам кўрсатиш каби вазифаларни амалга ошириб бориш режалаштирилаётганлиги, бу борада ижобий натижаларга эришиш учун, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари йиғилишларини ва маҳаллий партия кенгашлари билан ҳамкорликда партия электорати манфаатларини кўзлаб ўтказиладиган тадбирларни ташкилий жиҳатдан юқори даражада ташкиллаштиришимиз лозимлиги эътироф этилди.
Шунингдек, иштирокчилар партия ташаббуси билан ташкил этилаётган “юридик клиника” партия электорати вакилларининг қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этувчи субъектлар фаолияти билан яқиндан танишишда муҳим ўрин тутишини айтиб ўтишди.