“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида аёллар муаммолари ечимини топмоқда
“Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида аёллар муаммолари ечимини топмоқда

 

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, ҳуқуқларини таъминлаш, рағбатлантириш, жамиятда ўз ўринларига эга бўлишлари учун барча имконият ва имтиёзлар яратилмоқда, бу борада меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида хотин-қизлар учун тушунчалар берилмоқда. Депутатлик гуруҳи аьзоси 1-Бўстон сайлов округидан сайланган депутат Н.Умматов Бўстон МФЙ худудидаги А.Темур кўчаси 1/1 хонадонда яшовчи ёлғиз аёл, кам таьминланган оила аьзоси 1986-йилда туғилган Дилдора Маматкулованинг ҳолидан хабар олди. “Аёлларга кўмак” лойиҳаси асосида ташкил этилган тадбир давомида Бўстон МФЙ раиси М.Бўтаев, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши раиси Х.Ережепов, туман Кенгаши депутати Н.Умматовлар ижтимоий ҳимояга мухтож, ишсиз Дилдора Маматқуловани ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатишини билдириб, ушбу оилага депутат томонидан ўзининг арзимас совғасини ҳадя этди.

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши ҳамда 1-Бўстон сайлов округидан сайланган депутат Н.Умматов белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Бўстон МФЙ худудидаги кам таьминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардаги хотин-қизлар хонодонларига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қилди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, иш билан таьминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб –қувватлаш мақсадида хотин-қизлар муаммолари атрофлича ўрганилди. Бўстон МФЙ худудидаги Шифокор кўчаси 8-уйда истиқомад қилувчи Маърифат Эшатова оилавий аҳволи оғирлигини, оиласига моддий ёрдам кераклиги тўғрисида маьлум қилган. Туман Кенгаши депутати Н.Умматов мурожаатчини маҳаллада шакллантирилган “Аёллар дафтари”га киритишни таклиф қилди ва унга амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш