Феруза МАДРАХИМОВА, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси:
— Бугунги кунда узлуксиз таълим тимизида сифатни ошириш бўйича қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шунга қарамай таълим сифатини тизимли ташкил этишда ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Ўзбекистон Халқ демократик партияси айнан, мана шу масалалар ечими билан боғлиқ ташаббуслари кўтариб чиқаётгани менинг эътиборимни тортди. Шунингдек, ушбу партиянинг дастурий мақсадлари халқчиллиги, аҳолининг барча қатламига мақбул шароит яратиш учун курашишга бел боғлагани, мени мазкур партия сафида бўлишга ундади.
Шу аснода иш юзасидан партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Аброр Қурбонов билан бир партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, илгари сураётган ташаббуслар ҳақида суҳбатлашиб қолдик. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнлари ҳамда партия Сайловолди дастуридаги аҳоли манфаатига хизмат қиладиган масалалар эътиборимни тортди. Натижада бундай хайрли ишларда ўз ҳиссамни қўшишни мақсад қилдим.