Хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда
Хотин-қизлар ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда

 

Мамлакатимизда хотин-қизлар учун кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш муҳим вазифалардан саналади.

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят, Бахмал тумани 25-Қоракурсоқ сайлов огругидан сайланган депутат Шуҳрат Турдиқулов ўзининг ҳудудидаги “Навбахор” МФЙ Қорақурсоқ қишлоғида кам таъминланган оилалар, фуқаро Ботир Шодманов, Мавлуда Сулайманова ҳамда Хайитгул Боботоеваларнинг хонадонларида бўлиб, холидан хабар олди ҳамда уларнинг муаммолари ўтганди.

Ўзбекистон ХДП Бахмал тумани 4-Қирқ Қишлоқ сайлов огругидан сайланган депутат Жониқул Хидиров “Бахмал” ҚФЙ Қирқкишлогида яшовчи фуқаролар Дилбар Усманова ҳамда Дилноза Ҳамроеваларнинг холидан хабар олди. Уларнинг илтимосларига биноан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича фарзандларига кредит олишга амалий ёрдам кўрсатиш учун тегишли банкларга депутатлик сўровларини юборди. Шу ўринда фуқароларнинг кредит масалалари бўйича мурожаатлари, кредит олиш шартлари ва ҳужжатлар тайёрлашда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Учрашувларда хотин-қизларнинг турли масалалардаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш