“Аёллар билан юзма-юз”
“Аёллар билан юзма-юз”

 

Ўзбекистон ХДП Марғилон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ёрдам бериш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммаджон Мирзаев мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, гендр тенглигини таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берди. Шунинг билан бирга, хотин-қизларнинг жамият ҳаёти ва давлат бошқарувида фаоллиги ошганини қайд этди.

— Оилалар бирлашуви маҳалла бўлса, маҳаллалар жипслашуви жамиятдир, – дейди партиямиз фахрийси Рўзимуҳаммад Умрзоқов. – Минг шукр, юртимизда инсон омили ҳар қачонгидан ҳам улуғланмоқда. Призидентимиз томонидан 2022 йил мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йили деб эълон қилинганида ҳам катта ҳикмат бор. Халқимиз барча ислоҳотлардан мақсад – одамларни рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш эканига тобора ишончи ортиб бормоқда. Бу ҳақда жуда кўп гапириш мумкин. Лекин, бу жараёнларни юртдошларимиз ўз ҳаётида, фаолиятида ҳис этиб турибди, десак ҳақ гапин айтган бўламиз.

Учрашувда хотин-қизларнинг турли масалалардаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. Муаммолари эшитилди, ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлгв қўйиш истагида бўлган аёлларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш