Муаммоларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди
Муаммоларни ҳал этиш чоралари белгилаб олинди

 

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Халқ демократик партияси «Соғлом аёл керак ҳаётга», «Аёллар билан юзма-юз» ва «Аёллар кўмак» каби лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур йўналишда барча даражадаги партия ташкилотлари ва маҳаллий кенгашлардаги партия гуруҳлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган.

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши ва партия гуруҳи аъзоси Музаффар Маматқулов ташаббуси билан «Аёллар билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида вилоят марказидаги «Заргарлик» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган етти нафар аёлнинг уйларига бирма-бир кирилиб, уларнинг яшаш шароити, муаммолари ўрганилди.

Ўрганишда аниқланган муаммоларнинг ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига депутатлик сўрови юбориш ҳамда халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши сессиясига аниқ таклифлар киритиш чоралари белгиланди. 

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш