Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда
Ҳар бир инсон меҳр ва эътиборда

 

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, Аюбхон Ғайбуллаев вилоят марказидаги “Марғилон” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр қабулида ушбу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Абдумутал Мамажанов ногиронлик аравачаси олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат депутат ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар ишлар агентлиги вакили Д.Ҳусниддинов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Ибрагимов ҳамкорлигида эҳтиёжманд фуқаронинг илтимоси қаноатлантирилиб, унга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

– Депутатнинг сайёр қабули туфайли мурожаатим ижобий ҳал этилганидан миннатдорман. Халқ демократик партияси томонидан ўзгалар ёрдамига муҳтож кишиларнинг манфаатларини ҳимоялашга қаратилган амалий ишларга ўзимнинг мисолимда гувоҳ бўлдим, – дейди А. Мамажанов. – Бу эса бугун мамлакатимизда мен қатори барча имконияти чекланган фуқароларига бўлган эътибор давлат сиёсати даражасигача кўтарилганлигининг исботидир.

Фуқарога ногиронлик аравачаси топширилиш жараёнида унинг қизиқишлари ва бошқа муаммолари тўғрисида ҳам суҳбатлашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Наманган вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш