Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилбархон Мамаджанова сайлов округида аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқотларни ўтказди. Шундай учрашувлардан бири Фарғона туманнинг “Хўжааҳмад Вале”, “Қораянтоқ маҳалла” аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш билан бошланди.
Депутат дастлаб мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши, парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолияти юзасидан сайловчиларга ахборот берди. Шундан сўнг жамоатчилик вакиллари билан ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ, ахолининг талаб ва таклифларини, муаммоларини ўрганди.
Учрашув давомида туманнинг “Марказ” ва “Саноат” маҳалласида жойлашган 4-умумтаълим ўрта мактабига қўшимча бино қуриш ҳамда 10-умумтаълим ўрта мактабини Давлат дасурига киритиш бўйича фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Мулоқотлар чоғида фуқаролар томонидан кўтарилган барча мурожаатлар тегишли тартибда ҳал этиш учун депутат томонидан назоратга олиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Мунира Исомова,
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши маъсул ходими.